Бунинг барчасига поён йўқ, кутар...


* * *

Бунинг барчасига поён йўқ, кутар
Навбатдан қайтгувчи отамни онам.
Қалай тоғорада онам кир ювар,
Сўнгра чўмилтирар унда мени ҳам.

Боши-охири йўқ, сўнгсиз, беадоқ!
Ҳатто, бувим ҳали ёшдир бу замон.
Ҳатто, бобом ҳали тўрт мучаси соғ,
Никита Хрушчёв Кремлда ҳамон.

Ракетада ҳали кучуклар шўрлик,
Уларнинг тақдири менга сир аммо...
Бундай интиҳони кутмаган эдик,
Бироқ вақтнинг қорни тўймас бир юҳо.

Аммо вақтда панжа югурик фақат,
Фурсат кўзи ўткир аммо ҳар ишда.
Аммо вақт топилмас алал-оқибат,
Бизга шундай Ваҳий йўллар фаришта.