Яширин жой
Руҳоний маросимни ўтказаётганда, эри маймунга ўхшаш қизни, ўзларининг қизини ушлаб турарди, у дарҳол касалхона йўлагида зерикиб, хафа бўлиб қолди, шу боис ҳеч нарсани тушунишни истамай, палата томон югурди. У диққатни тортадиган ишларни қилишни яхши кўрарди. Мулоҳазалари фақат майда болаларникига мос тушарди, аммо шунга қарамай айёрлиги назокатли аёлларнига тўлақонли ўхшарди. Кейин у ўзини отасидан танбеҳ эшитишни хоҳлаётгандай мулойимгина, итоаткор бўлиб ўтирди, лекин барибир ундан қўрқмаслигини сездирарди. Кейин тўсатдан тақиқланган эшик томон югурди, лекин қўлига отасининг қўлига маҳкам занжирланганди. Ўз мақсадига эришиш ва ғалаба қозониш учун барча ҳийла-найрангларни ишлатиб, қиз отасини ёвуз, нотаниш деб атади ва кўпроқ қичқирди: «Онажон! Онажон!» — бунинг учун ота дарҳол шафқатсизлик билан қизнинг оғзига урди. Кейин у чиндан ҳам йиғлай бошлайди, йиғлаб туриб, ҳавони ютарди, гўё уни фақат ҳаво билан боқишаётгандай, қўрқиб оғзини тўлдирди. Кўзлари олдида бирдан ҳамма нарса хиралашиб кетди. Бу қўрқинчли эди... Қиз кўз ёшларини оқизиб ўтирди, гўё кўр бўлиб қолгандай ўтирди. Қиз кўзларидаги ёшларини артди, изтироб билан кафтларига қаради, лекин у ифлосланишдан қўрққандек, кўринмас ҳолда бошқа бировга ўзининг дардини ва қонини кўрсатмоқчи эди. Ва титраб шундай дерди: «Мен юра-гимни ютиб юбордим. Ўз юрагимни...»
Отасига барибир эди. У касалхона деворига тикилиб турарди.
Онам бўлса ҳозир ўзи биларди. Унинг овозини ўчиришга мажбурлашгани учун, албатта, ғазабланганини яшириб ўтирмасди.
Иккисининг янги чақалоғи дунёга келди, лекин ҳеч кимнинг унга раҳми келмайди.
Ундан тортиб олинган нарсалар энди ўша болага берилади.
Қўғирчоққа ўхшайди, фақат тирик. Хуллас, янги чақалоқ унга жирканч кўринарди. Aгар шу бола қўғирчоқ бўлганида ва унга тегишли бўлганида, ҳеч афсусланмай синдириб, оёқ-қўллари-ю бошини узиб ташлаган бўларди. Чунки у доимо ниманидир талаб қиларди: чийилларди, йиғларди, қичқирарди, жойини ифлос қиларди, умуман олганда, чақалоқ кўзига хунук бўлиб туюлди. Aммо у ота-онасига тегишли эди, ва ҳатто, рухсатсиз болага тегишга журъат этолмасди.
Қизга, албатта, ўзининг катта қиз бўлиб қолганини ва чақалоқни севиши кераклигини айтишди.
Чунки бу жонзот унинг укаси эканлигини уқтиришди.
Ва у чидади, унинг ўлимини кутди: заиф, хунук, кераксиз.
У бу ҳақда бемалол, енгил-елпи ўйларди, негадир орзу қилишнинг ўзи кифоядай туюларди ва орзуси амалга ошишига ишонарди.
У фақат сукут сақларди: сир.
Гўё ўзиники эмас, бировникини сақлаётгандай, чунки бу қандай ва қачон содир бўлишини унинг ўзи билмасди. Лекин қиз ишонди — гўё билган одамдек.
Бу сир қизни умуман безовта қилмасди.
Мен укамни имкон қадар тезроқ унутишни хоҳлардим: ухлаб қолишни, уйғонганида, унинг йўқ бўлиб қолишини ва яна суюкли, ягона фарзанд эканлигини кўришни истарди.
Ота-онаси укасини суйишганидан кўра кўпроқ ўзини яхши кўришини ва уни алал-оқибат унутиб юборишларига амин эди.
Улар унутади ва ўлганига афсусланишни тўхтатади.
Қиз меҳроб олдида ҳам жим турди, у ерда руҳонийга ёмон қилмишларига иқрор бўлиши ва бунинг учун мукофотга мушарраф бўлишини айтиб олиб кетишди.
Қиз осмонда худо борлигини, у Ерни яратганини, одамларни яратганини ва ҳар бир инсон унга итоат этиши кераклигини биларди ва итоат қилмаганларни жазолайди, касал қилади ёки бутунлай ўлдиради.
Онаси мажбурлагани учун отаси улар билан бирга черковга борди. У ўзини жуда ақлли деб ҳисобларди ва Худонинг борлигига ишонмагани учун кулгили ҳам туюларди. Онасининг айтишича, бувиси Верочка уни ёмон тарбиялаган, чунки Верочка бувининг ўзи аҳмоқ экан. Қиз онасини тинглаб турди ва астойдил кулди, чунки онасига ўзига ишонгандай ишонарди. Онаси Худони қандай севишини кўрган ва у ҳам шундай яхши кўришни хоҳларди. Буни эртак сифатида қабул қилиб, ухлаб қолиб, тўғридан-тўғри осмонга учиб кетаётганини ўйларди, ухлашдан олдин у ҳақда китоб ўқиб беришни сўрарди. Ва онаси уни: «менинг фариштам», деб чақирарди.
Унга черков улар меҳмонга борадиган уйдек туюларди.
Қиз, ўзига ўргатилганидай ибодат қиларди, қанийди, унга чопиш, тўполон қилиш ва кулишга рухсат беришса, ичкарида ўзини гўё байрамга таклиф болалардай ҳис қилган бўларди, лекин у худо ва онасини рози қилиш учун чўқиниб қўйди.
Aммо сиз шам ёқишингиз мумкин — туғилган кундаги тортни безагандай безаб қўйиш мумкин ахир.
Улар маъбадни чироқлар билан безашади.
Қизга черковдаги ҳамма нарса ёқади ва кўзига чиройли кўринади.
Aммо энг муҳими, худони кўрган, унга қараган, ҳамиша диққат билан тикиларди ва унга иконаларни ўпарди, ундаги тасвирларда бахтиёр табассум акс этганди. Ва у ҳамиша мукофотини оларди ва онаси қизининг қанчалик яхши эканлигига қойил қолиб, бундан фахрланарди ҳам. Ва у ҳам ғурурланиб юрарди, ўзига ўзи қойил қоларди. Руҳоний меҳрибон одам эди. У онаси аллақачон билган ва ўзини айбдор ҳис қилган айбига иқрор бўлиши кераклигини билиб, ундан қўрқмади. У қизнинг боши бир нарсалар ўқиди ва кечирди. Кейин руҳоний онасини ҳам кечирди.
Aммо ҳеч қачон қиз унга гуноҳларига иқрор бўлмади ва қанчалик ҳаракат қилмасин, қиздан жиллақурса битта гап ҳам эшитолмади. Онаси йиғлаётганини кўрди. Aччиқ, худди нимадандир хафа бўлгандек. Қизнинг ўзи бундай йиғлай олмади, ҳатто буни кўрсата олмасди, гарчи у ҳақиқатан ҳам унга ўхшашни, ҳамма ишда онасидай қилишни хоҳласа ҳам бўлмасди. Онаси нимадан бунча қўрқди. Ахир у чинакамига нимадандир қўрқса, шундай кўзёш тўкарди.
У Худодан кечирим ва соғлик сўрайди, ўзи учун, ота-онаси учун. Қиз онаси ва дадасидан хоҳиш-истакларини амалга оширишни сўради, гарчи бу, ҳатто ўзини кулдирган бўлса ҳам: Худодан дадаси ва онаси сотиб оладиган нарсаларни сўраши ҳам кулгили туюлди.
Aммо укаси пайдо бўлганда, Худодан ғазабланди.
Ахир ука сўрамаган эди, лекин барибир пайдо бўлди.
Ота-онасидан хафа бўлиб, ётишдан олдин ибодат қилишни тўхтатди: ҳаммага қарши иш қилди, атайдан.
Ва, ҳатто бундан қўрқмасди ҳам, чунки ўлимдан ҳайиқмасди.
Ўлим унга кулгили туюларди.
Фақат аҳмоқларгина касал бўлиб ўлади, деб ўйларди.
Бирдан ғойиб бўлишади. Улар ҳавога айланади, қолади ва шу боис ҳам кўринмайди.
У ўзини ақлли, деб ҳисобларди, чунки ота-онаси доктор эди. Ва ундан: «Катта бўлганингда ким бўлишни хоҳлайсан?»деб сўрашса, ҳеч иккиланмай: «Мен шифокор бўламан», дерди. Ва шунингдек, ўзига нисбатан завқ ва кулгини уйғотарди: «Мен бир эркакни севишни ва бир нечта тилларни ўрганишни хоҳлайман!» дерди.
Дадаси эрталаб уни машинасида гимназияга олиб борди — у ерда аллақачон инглиз тилини ўрганган ва келишган бой бола билан бир партада ўтириб қолди.
Онаси ўзи уни олиб кетгани келар ва рақс дарсларига оборарди.
У ўзини катталардек кўрсатиш учун гапиришни яхши кўрарди.
Ўзингни вояга етган одамдай ўйлаш ва тасаввур қилиш жуда осон эди.
Бу енгиллик унга ҳеч нарсани ҳис қилишга имкон бермасди.
Лекин ғазаб ва нафрат — уни саросимага солиб қўяди, кучсиз ҳис қилишга мажбурларди.
Ва энг чидаб бўлмас туйғуга, ўзингизга ачинишга олиб келарди.
Ўзингга хунук ва қари кўринасан.
Укасини чўқинтиришган куни унинг учун энг ғайритабиий ва энг даҳшатли кун бўлди. Улар машинада боришарди, қиз орқа ўриндиқда бир бурчакка тиқилиб ўтирди, чақалоқнинг оёғини қаттиқ сиқди, лекин унга эътибор беришмади. Чақалоқ бўланчагида ётарди: онаси орқасини ўгирилиб, уни бир қўли билан силкитиб борарди. Кейин отаси уни қучоғига олди ва одатдагидек юзида ишончсиз ифода билан уни черковга олиб борди. Бирдан ҳеч нарса ўйламай қўйди, кўрганларининг бари қизга тушдек туюларди. Ва кейин у ҳеч нарсани эслай олмади, фақат қўлини аҳмоқ Верочка бувиси ушлаб турарди. Эҳтимол, ўзи ўлишни хоҳлар, ҳамма нарсани қолдириб кетади: онасини, отасини, укасини, ва ҳатто Худони ҳам. Ухласанг-да, қайта уйғонманг. Фақат ўша пайтда, чақалоқнинг бошини сувга ботиришганда ва қичқирганида, ука чўкиб ўладигандек туюлди: лекин уни дарҳол сувдан олишди.
Уйда у онаси бир пайтлар черковда сотиб олган иконани ерга ташлади — лекин кейин хонада ноқулай табассум билан атрофга қараб юриб борди ва уни қайта қўлга олди, сўнг эҳтиёткорлик билан жойига олиб бориб қўйди. Ҳеч ким ҳеч нарсани сезмаслиги учун шундай қилди.
Ахир укаси шу чоққача онаси кимлигини билмайди, севмайди, унга ичи куймайди, шу боис ҳам, қизнинг укасига ичи ачимасди. У ҳали онаси унинг учун касал бўлиб қолганини хаёлига келтирмасди.
Жонзот эмас, онаси касал бўлиб қолди.
Онаси доим каравотда ётар, деярли турмасди.
У жуда чарчаганини айтарди.
Ва кейин у қаергадир кетди ва иккиси ёлғиз қолди.
Онаси кўп марта — бошқа мамлакатларга, шаҳарларга кетган ва бу қизни хафа қилмасди, у отаси билан қолишни яхши кўрарди. Ҳозир онаси касалхонада дам оларди, унчалик узоқ бўлмаган жойда, у ерда одамлар бирор иш қилмай, фақат овқатланадиган, ухлайдиган ва шифокорларга бўйсунадиган жойда оёғини чўзиб ухлаяпти. Дадаси ишга боришни тўхтатди. Улар ҳамма нарсани бирга қилишарди: бирга юришарди, ўзлари овқат пиширишарди, идишларни ювишарди, телевизор кўришарди. У худди онасини унутгандек, укасига боғланиб қолганини ҳис қилди ва у укасига ёрдам беришга ҳаракат қилди ва унга ёрдами кераклигидан ғурурланарди. Уйда ёлғиз қолганда ён хонасига яширинча кириб, ухлаётган пайтда уйдан олиб чиқиб, бирон жойга ташлаб келишни орзу қиларди. Aммо укаси уйғонди ва қиз унга яна ўзини онасидай кўрсатди, болакай ишонди.
Укасини алдаш жуда осон эди.
Қиз сирларга тоқат қилмади. Ҳатто Верочка бувиси ҳам ҳеч нарсани билмай туриб, ўзича билағонлиқ қилади, ёрдамга келган пайт, унга хўжайинлик қилади ва онасига итоат қилганидай унга ҳам бўйсуниши кераклигини талаб этади. Бугун ҳам отаси уни ўзи билан олиб кетишни истамади. Улар қиздан жуда муҳим нарсани яширмоқда, буни тушунди. Aммо бу эскирган калпоқ кийган одам — руҳоний унга аҳмоқдай туюлди, шу боис у қаердалигини унутиб, кулиб юборди ва барибир, хижолат тортмай, атайлаб унга қаради ва ўзини катта бўлиб қолган одамлардай кўрсатди. Руҳойнийни худди кўчадан топиб, олиб келишган, деб ўйлаш мумкин эди. Бу одамнинг онасининг барча сирларини билиб олишини ўйлаш, ҳатто алам қиларкан.
Қиз худди бу меҳробда худога ибодат қилаётгандек ўзича ўзини тасаввур этди: унинг кўз ёшларини кўришни ишонишига амин эди ва ниманидир кутарди, қандай асабийлашиб, жонланиб, хунук бўлиб кетаётганини кузатиб турарди. Сукунат ҳукм сурди, унда ғазаб ва ёлғизлик билан деярли илтижо бирга янгради: «Кетинглар... Хўш, нега у ерда турибсизлар... Сизга мумкин эмас ахир!» Шунда қиз онасининг ёнига югуриб борди ва қўлини ўпди ва бу илтижоли оҳангда илтижо қилишга тушди: «Онажон! Aзизам, онам! Мен ёмонман! Ва мен сиз билан кетишни хоҳлайман!»
Бу вақтда касалларни зиёрат қилиш тақиқланганди. Эри ҳамма нарса борасида келишиб олган экан, руҳоний топибди. Излади... Танишларига қўнғироқ қилди, сўради, албатта, тақводоларга, православларга. Унга нимадир маслаҳат бериш қийин, чунки умуман олганда, ҳеч қачон шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолмаган. Aммо қўрқишарди: у ўлиб қоладими? Ва у суҳбатни тўхтатиб жавоб берди: «Йўқ, йўқ. яшашни хоҳлайди».
Жарроҳ, юзлаб операциялар...
У ҳеч нарсага ишонмагани учун ўзига ишонарди.
Бировнинг ичагини ковлаганми?
Бунда ёқимли нарса борми?
Ёки бу қўрқинчлимиди?
Ўзини ўргатган. Шифокорлар ўз беморини аямайдилар. Aгар улар афсусланса, улар ҳам жирканишни, ҳам қўрқувни бошдан кечира бошлайдилар.
Ёғон ичак, чурралар, яралар... мабодо деярли ҳар куни бир хил ишни бажараверсанг, зерикарли ва одатий ишга айланади. У фақат ухлашни хоҳларди. Оддий ҳаёт: оила, иш. У бирор нарса ҳақида ўйламаган бўлса керак... У нима учун яшади? Ҳаёт берган болалари ҳақида ўйлаганида, бу савол оғриқли бўларди. У бир эркакдек аёлини севди. Энди оиласи нима бўлади... Нима қолди... У тана суяк, томир, мушак, асабдан иборат эканлигини биларди. Аёлининг ўлимидан қўрқмайди. Ҳаёт ҳам, ўлим ҳам: бефарқ чексизликка олиб борадиган йўл. У ерда ҳеч нарса ва излаш учун ҳеч ким йўқ, лекин бу ерда-чи?
Қалин лаблар, катта кўкраклар, оппоқ ва юмшоқ, бир текис нам тери. Ҳали ҳам гўзал. Жисмонан бақувват аёл. У ёқтирадиган аёллар туридан саналади. Тиббиёт институтида улар одатдагидай бир кечада танишиб қолишди. Бирга бўлишгандан кейин дўстлашиб қолишди. Физиология — бу патология билан бир хил академик фан. Барча мутахассисликлар бир хил. Хўш, гендер тенглик — бу дўстлик. Давра кенг бўлиши мумкин эди. Ва улар айланиб юришди. Талабалар орасида шундай ҳазил юрарди: «Барча шифокорлар оға, ҳамма ҳамширалар фоҳиша!» Шифокорлар энг ғайратли одамлардир. Балки дўстлик севгидан кўра бошқачароқдир? Жуфтликлар бор эди: ортопед ва окулист, кардиолог ва уролог, стоматолог ва проктолог...
Ёки улар каби: жарроҳ ва дерматолог. Кейин оила қуришди... ундан кейин бир-бирисиз яшай олмайдиган аҳволга келишди. Кейин улар ўқиган кўплаб оилалар билан дўст бўлишди... Ўртоқлар, ҳамкасблар, ҳамма учун бир қасам бор: «Aполлон, шифокор Aсклепий, Гигия ва Панацея, барча худолар ва маъбудаларга қасамёд қиламан, уларни гувоҳликка чақириб, қуйидаги қасамни ўз кучим ва тушунчамга кўра ҳалол бажаришга қасамёд қиламан...»
У бир кун касалхонада ётиб, машинасини ҳовлида қолдириб, уйига қайтганини сезмади. Хотини индамади, лекин у ҳам ёлғон гапириш маъносиз бўлган пайтда чегарани бузмасди. Умумий — бўлишиш керак бўлган нимадир бор эди. Ва буларнинг барчасида энг ғалати нарса шу эдики: ўртада бола бор эди. Аёлининг пули бор эди — ўзиники. Тўсатдан нарсаларини йиғиштирди ва нотаниш дугонаси билан саёҳатга кетадиган бўлди. Кетганида ортига бир қараб қўймади. Бу қочишга уриниш эди. У қайтиб келмаслиги мумкин, у буни ҳис қиларди. У Испанияга учаётганини айтди... Кейин Таиландга... У ўзини йўқотиб қўйган, кўнгли вайрон ҳолда қайтди: уйга, унга, кичкина қизига. Шунга қарамай, у эсдалик совғаларини олиб келди, лекин ҳеч нарса айтмади. У ҳеч нарса сўрамасди. Эркак бошқаларнинг сменасида ишлади, уйда тунайдиган кунлари ҳам қисқариб борарди. Ҳамма нарса қачондир тугаши керак эди. Бир неча марта, эҳтимол, агар аёлини урганида ҳаммасига нуқта қўйиши мумкин эди... Лекин у чидади. Чунки у кучли эди ва ўзини ҳеч кимга синдиришига йўл қўймасди. Аёл унга қараса, энг шафқатсиз сўз билан ифодалаш мумкин эди, фақат тупуришни уйғотиши мумкин эди. Рафиқасини ўз яқинлигидан маҳрум қилиш ва агарда уларнинг ўртасида бу юз берганда ҳам, жисмоний ҳодиса, бу жирканч туйғуни уйғотарди. Талаб, талаб, талаб... Ёки ўзини гўё аёли йўқдай тутиши керак, унинг мавжудлигини ҳам одам сифатида тан олмасликни истайди, лекин хотини эрининг ҳузурида бақиради, уруш чиқаради ва ерга уради... Фақат у ўзини дунёдаги энг майда шахс, деб ҳисоблаши учун. Ва ҳар куни у ўзини ўзи бахтсизроқ қилди. Йиғлаб, уйқусида майда қизалоққа ўхшаб инграш, у ҳаётидан ранжиган, ночор, ичдан яраланган аёл эди, худди шу касалликка ўхшаш бўлиб туюлди... Ва юз берган ишлар, ахир уларнинг ўзи касаллик ҳақида ҳақиқатни яширишди. Қариндошлардан, яқинлардан. Ва фақат бу сукунатнинг фитнасига ўхшаш ҳаётнинг соқов, ёлғизлигини узайтирди.
Эркак рафиқаси ҳақида ҳамма нарсани биламан, деб ўйларди... Дадасининг қизи онасидан кўра кўпроқ отасига боғланиб қолган, унинг ўлимидан кейин онасини менсимаган ва иккиси бир-биридан шундай узоқлашган. Отаси қизи вояга етгач, оилани ташлаб кетган, деярли қизи билан тенгдош ёшгинасига уйланган ва икки йил ўтгач, ўша қизни бевага айлантириб, операция қилиб бўлмайдиган ректал саратон касаллигидан вафот етган. Ҳаммага хиёнат қилгандек ва ҳамма унга хиёнат қилгандек бефарқ ўлиб кетди. У ҳеч кимга муҳтож бўлишни истамаганидан, бировга индамай крематорий печида ўзини куйдириш учун ёлғиз ўзи борган. Ва у, ота-онаси ўлиб кетишганидан кейин ҳамма нарсани тушундим, деб ўйларди ёки ўзини ҳамма нарсани тушунгандек кўрсатди. Эҳтимол, ўзини кечирган ва ҳис-туйғуларига хиёнат қилмаслигига қарор қилиб, қониқиш ҳис қилгандир. Хотини ҳамма уни севишини хоҳларди, фақат уни, ёлғиз уни севишлари керак эди. Бу қандайдир телбалик эди. Шунинг учун қайнонасига ҳасад қиларди, унинг мавжудлиги билан келишишни хоҳламади. Ахир онаси уни отасиз ёлғиз ўстирганди. Яхши, ёмон ишлар, хатолар ҳамманинг ҳаётида бор, ҳеч ким фаришта эмас. Унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида ҳам отасининг номи ёзилиши керак бўлган жойда бир чизиқ турарди. Онаси ундан ўтмишни яширди: ўғли отаси ҳақида гапиришга ёки ўйлашга журъат этмасди. У ўсиб улғайган шароитда кўплаб ёзилмаган қонунлар бор эди ва ҳозир улар ҳақида ўйлаганда, бузса, хоин саналарди, онаси асло унга отаси ҳақида ўйлашга ижозат бермасди, мана, улғайиб, онасидан бироз ранжийди, чунки у отаси билан боғлиқ ҳамма нарсани, ҳатто хотирларни ҳам йўқ қилган. Шу боис уни кечиролмайди. Отаси билан боғлиқ барча сирлар бошқа бировнинг сирига айланган: у кимнинг ўғли эканлиги муҳим эмас. Отаси ҳозир яшаётган бўлиши ҳам мумкин эди ёхуд бу оламдан аллақачон ўлиб кетгани эҳтимолдан холи эмас, лекин у ерда мавжуд эмасди. Aхир у ҳеч қачон отасига ўхшамаган бўларди; бундан ортиқ нима кутиши мумкин, чунки, у ҳаёт каби ўгай эди.
Бир куни хотини уни ўпиб уйғотди: юзига ёқимлик илиқ тегди. Унда гўё яна қайтадан меҳр туғилгандек бўлди. Баъзан рафиқаси эътиборли ва ғамхўр бўлиб қоларди, баъзан сабрли ва меҳрибон, лекин хаёли товлаганида, шундай қиларди, лекин қанча тез ўзгарарди у, ҳатто бир бир кечада, тўнини тескари кийиб оларди, рафиқасининг хоҳиши билан, иккисининг ҳаётида ҳамма нарса ўзгариб кетди ахир. Кутилмаганда у тақводор бўлди ва черковга борадиган одат чиқарди, кейин кичкина қизини ҳам ўзига эргаштирарди... Уйни ҳимоя қилиши учун хоналарнинг ҳамма жойида иконалар пайдо бўлди. Ҳақиқий художўй хотин бўлди. Ёлғиз у... У... Лекин хотини черковдан қайтиб келганида, юзида доим озодлик бахтининг жазаваси порлаб турарди ва рафиқаси ўзидан қанчалик узоқда эканлигини ҳис қилиб, нимадир ўзгаришини кутиб яшарди. Лекин йўқ, унинг миясига фикрлар шиддат билан келар ва хаёлига келган янгидан ҳаяжонга тушиб, ўша ондаёқ амалга оширишга киришарди, исталган иш, уйга бирор нима сотиб олмоқчи бўлса ҳам шундай қиларди. Рафиқаси шунчалар ўз истакларига итоат қилардики, ўзининг аҳволидаги жиддий ўзгаришларни гўё сезмасди. Хотини ундан, ҳатто ҳомиладорлигини яширди. Aлдаётгани учун, эҳтимол, у ўзи билан фахрланарди. Лекин у чидарди, ҳатто яширилган сирларга ҳам. Шундай қилиб, шамлар ёриғида кулгили кечки овқат уюштиргач, хотини унга боласини кўтариб юрганини ва унинг ўғиллигини аллақачон билишини сирли табассум билан айтди. Ўша кун аёл роса сахий бўлди ва ажойиб кўринарди. Ва эрига энг қиммат совғани берди.
Болага ўз отасининг исмини қўяди, хотини шундай қарорга келган.
Рафиқаси ҳамма нарсани шунчалар осон айтарди.
У ҳам эр бўлиб осонгина кўниб қўя қоларди.
Ўшанда исталган дақиқа янгидан янги сюрпризлар бўлиши мумкин эди. Аёл байрамларни хоҳларди ва уларни ўзи ўйлаб топди: боғларда сайр қилиш, қишлоқ саёҳатлари, дўстлар учун кечки овқат. Бола она қорнида ухлаётгандек туюларди ва муаммо туғдирмади. Вақт учиб кетди, сўнгги кунлар чидаб бўлмас даражада секин судрай бошлади. Кейин у жимиб қолди, хотини ҳар куни черков хизматларига борарди ва ёлғиз қолишни хоҳлаётганини айтар, энди у қизини ўзи билан олиб кетмасди. Ва кейин у ғойиб бўлди, кетди ва уйга қайтмади — ва бир неча кун давомида ҳеч ким у ҳақда ҳеч нарса билмасди... Бу сафар уни қаердан излайди, лекин ўликхоналарга телефон қилмади.
Ишончли усул бу — кутиш. Aгар ишонсангиз, кутинг.
У кутиши керак еди.
Эри ҳеч нарсани тушунмади... Бирдан унга шундай кетиши кераклиги аниқ бўлиб қолди. Қайтиб келгач, рафиқаси битта ҳам саволга жавоб беролмади. Ва шунга қарамай, бу катта очилган кўзларда мулойим, эркаловчи ифодаси кўрди, унда қўрқинчли нимадир музлаб қолган эди. Бахтли табассум... Қорин билан... Ҳомиладорликнинг сўнгги палласида... Ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан... Aқлдан озган аҳмоқ аёл эмас-ку ахир... Ёки руҳсиз махлуқ ҳам эмас... У жилмайиб, жимиб қолди, сўроқ тугашини кутди. Ва унга қараб туриб, ўзидан ўзи қўрқиб ҳам кетди... Уни озодликдан маҳрум қилсинми? Азобласинми? Aммо юраги остида боласини кўтариб юрибди. Ҳамма нарсани унутиш керак. Рафиқаси болани туққанида, у чинданам унутди. Уни кечирди. Ўғил туғилди! Энди эса сокин шодлик уни илитади... Унинг илк ёқимли йиғиси... Илк маъноли нигоҳи... Биринчи табассуми... Ва сувга чўмилтирганидан кейин уни кўтарганда, ўзини гўё кичкина одамчага нисбатан аҳмоқроқ ва заифроқ ҳис қилади. Унда мана шу гўдак яшашга, хизмат қилишга бўлган қуллик истаги бор эди... Бу чинакам шодлик эди, лекин бир неча дақиқа ичида қўрқинчли бўлиб ҳам қолди. Нега? У ўғлимни пластик ваннада ювинтирди-да, эслади: уларнинг қувончи узоққа чўзилмаслиги ҳам мумкин эди... Бирдан қўллари титраб кетди. Тасаввур қилди, негадир тасаввур қилди, телефон қўнғироғи жиринглаши мумкин эди, бировнинг вазмин овози эшитилади ва улар: «Хотинингиз ўлди» деб айтади... Унинг ўзи бу сўзларни неча бор хаёлида айтди, ҳаттоки нима учун шундай бўлиши керак, деб ўйлади, худди шундай. Наҳот охири мана шундай адоғига етади?! Эри касални даволаши мумкин, бироқ ҳеч қачон саломатлик бахшида этолмаслигини тан олиб, ўзини бунчалик ночор ҳис қилмаганди. Aлбатта, бундай ҳолатларни ҳар бир шифокор биларди, Aмерикада улар буни жуда оддий даволайдилар, лекин Россияда улар бунга уринишади, улар муолажаларни билиб, билмасдан ўзларича қилишади: ҳозирча фақат синаб кўришади, аллақачон мавжуд бўлган дори-дармонларни саралашади, касалхонага ётиши кераклигини ёзадилар, қандайдир озиқ-овқатларни ёзадилар, бироқ бундай усуллар янгилик эмас, улар аллақачон мавжуд, самараси ҳам деярли кўринмайди... Даволаш давомида гемоглобин тушиб кетади. Гипоксия ривожланади. У буни биларди. Шу боис ҳам рози бўлди, лекин ўзича эмас — қанчалик қўрқиб кетганини ҳис қилди... Ҳаёт абадий эмаслигини англаган... Ҳаёт — ўлим. Ва фақат бошини ёстиққа ташлаб, кутилмаганда тинадиган оғриқлардан сўнг, бироз хотиржам бўлади ва табассум унинг қонсиз юзини бироз юмшатади.
Касалхона олдида, эҳтимол, қўрқувни енгиш учун, хайрлашув маросимини уюштирди... Эрталаб уни номаълум вақтгача касалхонага олиб боришга тўғри келишини хотиржамлик билан қабул қилди. Эҳтимол, буларнинг бари ўйиндир, рафиқаси шунчаки роль ўйнаётгандир, деб ўйлаб қоларди, лекин бари ғоят жиддий эди. Эндигина тонг отди, қизни уйғотмасликка қарор қилиб, кичигини аравачага солиб, ҳовлига чиқишди. Кичкинтой маза қилиб ухлаб ётарди. Улар камалакнинг барча рангларига бўялган, бўм-бўш болалар майдончасидаги ўриндиққа ўтиришди ва минерал сув билан суюлтирилган оқ шаробдан оз-оздан ичишди, албатта, биллур қадаҳлардан ичдилар. Гўё Янги йил арафасидаги каби тилаклар билдирдилар: энди фақат бир вақтнинг ўзида эмас, яна ва яна, шиша тугагунига қадар ичдилар. Уларнинг истаклари эди ва улар бутунлай бошқача эди, лекин иккиси бир-бирига буни баланд овозда айтмасликни исташди... Шароб ҳамма нарсани осон ва ёқимли қилди: ҳатто оғриқни ҳам. Ташқари совуқ эди, энди хотини овқатлан олмаётганди, фақат сув, фақат сув ичиш ёқимсиз эди. Улар болалар ҳақида сўзлашди... Улар қандай улғайиши, ёлғиз қолиб кетиши ҳақида... Лекин, хотини аллақачон уйдан, оиладан, болалардан узилиб қолган эди, негадир у сўнгги кунларида энг ажойиб қувончдан: чақалоқни кўришдан бош тортди... У қўрқиб, хотинидан ўзига ҳеч нарса қилмасликни илтимос қилди, чунки биларди, буни ҳаёт ёки ўлим масаласидек ишонч билан қилмади. У ғалати бир гап айтди: «Ўғлим ҳеч нарсани билмасин. Мен уйга қайтаман ва уни кўраман.
Хотини уни соғлом ва эркин кўргани учун бироз уялди.
Касаллик уни мўрт, ожиз, латофатли қилиб қўйган эди... Эри палатаси эшиги олдида туриб, ҳозирги ҳолатда ҳам унга аёл сифатида қарарди ва вужудидаги оғриқларни ҳис қиларди. Шу боис уни кўргани келарди...
У ўзини қандай севдиришни биларди, чунки бу осон эди... Биттагина табассуми кифоя қиларди. «Мен учун ибодат қил», сўради бир куни. Бетоб юзидаги бундай ифода билан илтимоси ҳайратланарли ва муқаддас туюларди.
У буни афсун каби талаффуз қилди: «Бу ердаги кўпгина аёллар мен учун ибодат қилаётир!.
«Шунча киши ибодат қилса, аллақачон ўлганни тирилтирардингиз», деб ҳазил қилди у.
Тўсатдан рафиқаси Биби Марям ҳақида гапиришни бошлади, уни машинада бирон бир монастирга олиб бориши кераклигини айтди, зора шунда шифо топса. Лекин бу мумкин эмасди. Ва у руҳонийни чақиришни сўраганда, ҳеч бўлмаганда шу тилагини амалга ошириши мумкин эди ва бундан хотиржам бўлди. Доктори билан гаплашди, унинг аҳволида бундай нарсалар тақиқлаганини тушунтирди. Ҳозир рафиқасига психиатр маслаҳати фойдалироқ бўлишига ишора қилди, лекин туришга журъат этмади... Ва у жаҳл билан ўйлади: «Aлбатта, кимдир шифохонангизда ўлиб бораяпти, лекин бу нормал ҳолат, шундайми? Агар ўзингиз бўлганингизда тушунардингиз. Чўкаётган одам нажот топиш учун хасга ҳам ёпишади, лаънати касалликка ёрдам беришга қодир, бераётган ўша аччиқ дориларни ўзингиз ютмайсиз. Ҳамманг ўзингча ақллисан... Соғломсан... Ва шунинг учун ҳамма нарсани биласиз, ўзингизча қарор қиласиз... Ва касалларнинг ҳаётини бошқарасиз...
Яна қанча... кунлар, ҳафталар, ойлар қанча керак бўлса, шунча чидади.
Оғриқ ва совуқ ёпишқоқ тер, қусиш ва қон...
У жасоратсиз ва кучсиз курашди.
Рафиқаси ҳеч нарсани тушунмасди.
Қизини ёнига чақирди, отаси қизига қаради... Онасига жуда ўхшаб кетарди, у жаҳл билан юзини ўгирди, кўзларини яширди... Хўрсиниб: «Нима? Яхши кўришингизни тан олмоқчимисиз?» Ва у жимгина қизини бағрига босганида, барибир кечиришни истамай, нимадир деб минғирлаб қўйди: «Энди бир камим ҳозир яхши кўраман, дейиши қолувди, ўргилдим...»
Касалхона йўлаги бўйлаб халат кийган аёллар кезиб юрарди... Ниҳоят, палатадан руҳоний чиқди. Ё тез бош ирғади, таъзим қилди-да, шошиб чиқиб кетди.
Хотини каравотда юзини ёстиққа кўмиб ётарди. Қизи дарҳол унинг олдига югурди, қучоқлаб олди, у қўрқиб кетган эди: «Онажон, бу сизни қийнаб қўймадими? Оғрияптими?
Тутқичдан кейин бемор кўзларини очди ва тушида бўлгани каби, кўп юзларни кўрди...
Бу бемор билан муомала қилишдан уқтиришдан чарчаган доктор ўзини хушмуомала тутишга уринди.
Ҳамшира унинг томирига укол қилди, гўё бу нафас олишини осонлаштиргандай енгил тин олди.
— Дадажон, онам ўлдими? Мен титраётган заиф овозни эшитдим.
Улар дориларнинг ҳиди анқиб турган палатада ёлғиз қолишди. Совутгич, телевизор, стол ва каравот гўё бировнинг уйига ўхшарди.
«У ухлаб қолди. Биз уни уйғотмаймиз, кетамиз».
Ва кетишдан олдин бир хаёлга ботиб бемаънилик билан айтди: «Хўш, Худойинг қаерда?»
Уйда, онасининг олдида у негадир ўзини бегонадек ҳис қиларди, бемаъни ёки қўпол равишда кампирнинг саволларига жавоб берарди ва очиқчасига гаплашмаслигини айтди, шу боис онаси яна бир бор ўғлиданд хафа бўлди, лекин у волидасининг ҳис-туйғуларга парво қилмади.
Қиз кичкина хонасида яшириниб олди, лекин ёлғиз қўрқиб кетган. Негадир укасини эслади ва беланчак қўйилган ота-онасининг хонасига уни золим сукунат итариб юборди. Укаси ўз жойида ётарди ва у нафас олмаётганга ўхшарди. У овоз чиқарди... Пастгина.
Ва бирдан ҳайратда кўзларини очди, оёқ қўлларини ўйнатди.
Опаси гўё уни охирги марта кўргандек йиғлади.
Кичкинтой қизга қаради, қўлларини унга чўзди ва жилмайди.
Унинг кўзлари порлади, чақалоқнинг нигоҳида кўп қувонч, ёруғлик, ҳаёт бор эди.



