Гюстав Курбенинг «Тоғлардаги хароба" картинасини эслаб
...Энди на булут, на Курбе кулбасин
Қуварсан, мияда музей ўтирар,
Унда сокинлик бор... соғинч бор ҳазин,
Фонус ёруғида жимгина кирар.
Бундай кавак, Курбе инида, қолган
Кунларни яшамоқ истайсан обод.
Ва сўзни тақдирга тўлдира олган
Қандайдир мўъжиза этишни ижод,
Кўрсанг, борлиқ нурни олдирганинтин.
«Тоғлар қоронғуми? Анчадан буён», —
Шивирлаб, туйсанг ел алаҳсирашин,
Бу асарни кўрсанг бутунлай аён,
Оддий, ўткир шароб ичсанг ул замон,
Ортидан муздек сув ичсанг бетиним...
«Тоғлар қоронғуми? Анчадан буён», —
Шивирлаб, зулматга сингиб кетсанг жим,
Чойнакни тингласанг — куйлайди нуқул
Ҳуштаклар тилида нозик ва майин,
Сокинликда олар ҳар нотани ул,
Айтиб турар куйни сатрга, тайин.
Матога чизгандек қишлоқи рассом
Ҳис этсанг ҳар шеърда ҳаёт нафасин.
Рассом ухлагандек қадимулайём,
Олсанг бу оламдан олисларда тин




