Қиш



Қанд қўшаман, ўткир чойни иситиб,
Сувратдаги болни ҳидлайман бир он.
Январь лақабли бир телба оқ мушук
Пол остидан тутиб келтирар сичқон.

Шимимни тўғрилаб, кўтарсам пилик
Чироқ нур сочади ўт олиб тунда...
Қоқ нонни ивитиб, иситаман чой...
Суюкли ёримга: «Қиш», — дейман шунда.

Ёрим қорни сўзсиз эритади, қор
Осмондаги ойдай эрийди беҳол.
Сўнгра олтин боши билан яхлаган
Деразани қоплар бир ёвшан мисол.

Ёрим азалдаги каби куйлайди,
Чўмич-ла чўктирар, келса ғам, азоб.
Чой иситиб, қотган нонни ивитиб
Менга аста: «Февраль» — деб берар жавоб.

«Томдан қор томчилар, азизим, эшит...»,
Аста жавоб бергум: «Буни қара-я».
Столга эгилган сичқон музлар лек,
Ва: «Қиш» — деб энтикиб кетарман яна.

Қорни эритади рафиқам тағин,
Қиртишлар қозоннинг четларин бардам.
Ва ўзин олтиндай боши-ла тўсар
Асрий ёвузликнинг салтанатин ҳам.

Чекаман ва Сибирь ҳақда куйлайман,
Ўздан мамнун, қоқ нон ивитиб ейман...
Ўткир қора чойни иситарман, сўнг
Севган рафиқамга: «Эҳ, аттанг!» — дейман.