қоя
генерал-губернатор тин бермас қўшинга сира
испан батареясига афсона юриш қилар
учинчи йил мана қонга айланган кучли қўмсаш
тонгда сартарошга навбат тунда милтиқ тозалаш
бўш оғизларда зангила бошларда эса ёлғон
саҳардан тишда тузли гўшт чўнтакларда қотган нон
қозонда қўмондон оти у кечки овқат бўлар
айғирга бақа гўштидан емак чорлови келар
гарнизон ошида ҳатто тухумга бош эгамиз
бироқ Гибралтарни бериб қўймаймиз
эллик саккизинчи батальон қоя ортида бир жон
табиат ичра бўшаниш учун елиб кетаркан
бруствер тепасидан бошин олди ядро ўқ билан
қолган тан ишни лочиндек давом эттирди ҳамон
ё хоним чодирда узун пайпоқ кияётганда
сачради номаълум томчи маҳаллий иссиқ узра
иккисин бир тобутда дафн этиб бўлмас бироқ
пайпоқлардан фақат бири топилганмиш кейинроқ
позицияларда секин пичирлаб сўкинамиз
бироқ Гибралтарни бериб қўймаймиз
кетсайдим уйим моллига ўша йоркширский ёққа
қўшним билан суҳбатимиз кетар айнан шу ҳақда
тарақлайди бирдан недир кимдир ўлар у ё мен
аммо сўрагаймиз кимдан на қўшним бор ё на мен
қалъалар сузиб келадир ташлаб аъзоларин лек
ҳарбий шараф-чун муҳимми ким тиригу ким ўлик
бирор дайди ўқданми ё бошидан офтоб ўтар
кечга бориб чорак қўшин врач тинкасин қуритар
барча аъзодан нажасу пешоблар топширамиз
бироқ Гибралтарни бериб қўймаймиз
ул гинерал-губернатор шунчаки бир элиот
на ижод, на обрўси бор ва ё на ҳокимият
оламнинг керак жойида букилиб борар тизим
шикаст топган атом қисмин қайтадан қўяр тизиб
қаттиқмиз биз ва ўликлар осмон ва шу қоядан
шиша остида кенг стол узра ётгандай сокин
ва ураннинг сўнгги зарби тепамизга келган пайт
тубин кўрсатар мангулик буғланиб кетади вақт
керак жойга биз омонат жонимизни берамиз
бироқ Гибралтарни бериб қўймаймиз




