Қирғоқ
Қоя, қирраларнинг ёриқ-дарзидан
хира нур таралиб туради соҳир,
қадимий матонинг сирт-юзасидан
гўё нусха кўчираётир.
Бизнинг қаршимизда кўпирган бетин,
қақағлаб, нолиган, азалдан-азал,
зериккан, қартайган қирғоқда тўлқин
уларни турарди силлиқлаб ҳар гал.
Мен ерга қапишиб олиш усулин
тарафдоримасман анчадан буён.
Менинг назаримда, галактикадан
янада ёрқинроқ бўлади аён
оқилона, нозик ибтидонгдан то
қирғоқдаги чироқлар қадар —
туйилган кумушдан кўра сержило
пайдо бўлар алоқа, хабар.




